Табиий газдан тўғри фойдаланиш – ҳаёт хавфсизлиги гарови

Бугунги кунда «Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» газ таъминоти филиали, шаҳар ва туман бўлимлари ходимларининг барча эътибори куз-қиш мавсумини ортиқча йўқотишларсиз ўтказишга қаратилган.
Бунда шахсий хонадонлар, кўп қаватли уйлар, ижтимоий аҳамиятга эга объектлар ва маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда иш олиб боришга аҳамият қаратилган. Тарғибот-ташвиқот ишлари давомида табиий газдан тўғри фойдаланиш, сунъий иситиш ускуналари ва резина шланглардан фойдаланишнинг оғир оқибатлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бунда соҳа мутахассислари истеъмолчиларга газдан ноқонуний фойдаланмаслик, иситиш қозонхоналари ва бошқа ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш зарурлиги таъкидланмоқда.
Иситиш мавсумида қозонхоналар ва газ ускуналарининг хавфсиз ишлаши учун уйларимиздаги қозонхона мўрилари ва шамоллатиш тизимини яна бир бор кўздан кечириш лозим, – дейди «Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» газ таъминоти филиали бўлим бошлиғи Ажиниёз Аманбаев. – Газ қувурлари ёрилиб, ундан заҳарли газ ҳиди чиққанда, турар жойимиз тутунга тўлганда носоз ҳолатдаги вентиляция тизими хавфли ва зарарли моддаларни ташқарига чиқариб инсон ҳаётини сақлаб қолишга сабаб бўлади. Шу боис иситиш тизимини ўз вақтида текшириш ва техник кўрикдан ўтказиш жуда муҳимдир.

Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси