Мисрда 10 минг йиллик тарихга эга қоятош расмлари топилди

8

Мисрлик археологлар Синай ярим оролида тахминан 10 минг йиллик тарихга эга бўлган қоятош расмларини топди, дея хабар бермоқда “Arab News” нашри.

Миср Туризм ва қадимий ашёлар вазирлиги маълумотларига кўра, топилма Жанубий Синай минтақасидаги Жабал Умм Арак тоғидан топилган.

Вазирлик вакили таъкидлашича, мазкур топилма тарихий ва бадиий жиҳатдан катта аҳамиятга эга. Структуранинг узунлиги100 метрдан ошади. Шифтлар турли даврлардаги ҳайвонлар, рамзий фигуралар, кундалик ҳаёт манзаралари тасвирланган қизил ва кулранг расмлар билан қопланган. Баъзи расмлар милоддан аввалги 10 000-5500 йилларга тўғри келади.

Тасвирларда овчилар, итлар, туялар ва отларга минган чавандозлар ҳамда арабча ёзувлар акс этган. Туризм ва қадимий ашёлар вазири Шериф Фатҳийнинг айтишича, топилма Синай ярим оролининг бой маданий меросини тасдиқлайди ва бу ерда минг йиллар давомида турли цивилизациялар мавжуд бўлганини кўрсатади.

Археологик изланишлар давомида ҳайвонлар қолдиқлари, қадимги Миср, Рим ва ўрта асрларга оид тош қуроллари ҳамда сопол парчалари ҳам топилган.

Г.Сатторова, ЎзА