Маросимларни ихчам тарзда ўтказиш масалалари мухокама қилинди

8

Қўнғирот туманидаги Минжарған маҳалла фуқаролар йиғинида «Бизнинг юртимизда диний оқимларга ва зўравонликка ўрин йўқ!» шиори остида тўй маросимлари ва оилавий тадбирларни ихчам ва тартибли ўтказиш, ортиқча дабдаба ва исрофгарчиликнинг олдини олиш мақсадида учрашув ташкил этилди.

Тарғибот тадбирида Дин ишлари бўйича қўмита Қўнғирот тумани бўлими бош мутахассиси Ю.Қалекеев, «Нуроний» жамғармаси туман бўлими бошлиғи Х.Қурбонбоев, Маънавият ва маърифат маркази Қўнғирот тумани бўлими бошлиғи У.Тилеўмуратовалар иштирок этди.

Тадбир давомида иштирокчиларга диний экстремизм ва радикал ғояларнинг зарарли оқибатлари ҳақида маълумотлар айтилиб, унинг жамият тинчлиги ва барқарорлигига таҳдиди ҳақида тушунчалар берилди.

Мутахассислар томонидан маросимларни соддалаштириш, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва исрофгарчиликка йўл қўймаслик бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Адҳам Азатбаев,

ҚДУ Журналистика таълим йўналиши 2-курс талабаси.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги