Бугунги сана тарихда қандай из қолдирган?

16 февраль санаси жаҳон тарихида бир қатор муҳим воқеалар билан юз берган. Хусусан, 1918 йил 16 февралда Литва давлати ўз мустақиллигини эълон қилди ва шу куни Литва Кенгаши Германия босқинидан кейин мамлакат мустақиллигини тиклаш тўғрисидаги Актни қабул қилган. Бугунги кунда бу сана Литвада мамлакатни тиклаш куни сифатида расмий байрам ҳисобланади.
Шунингдек, 1959 йил 16 февралда Фидель Кастро Куба Бош вазири лавозимини эгаллаган. Бу воқеа Куба инқилобидан кейинги сиёсий тузумнинг шаклланишида муҳим босқич бўлган.
Бундан ташқари, 1923 йил 16 февралда инглиз археологи Говард Картер Тутанхамоннинг дафн камераси расман очилди ва унда қўл тегмаган саркофаг топилди. Бу кашфиёт Миср тарихини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлган ва XX асрнинг энг йирик археологик топилмаларидан бири сифатида баҳоланади.
Шунингдек, 1968 йил 16 февраль куни АҚШнинг биринчи 911 фавқулодда қўнғироғи амалга оширилган. Бу тизим кейинчалик бутун мамлакат бўйлаб жорий этилиб, алоҳида хизматлар фаолиятини мувофиқлаштиришда муҳим аҳамият касб этди.
Демак, 16 февраль санаси турли даврларда сиёсий, тарихий ва технологик жиҳатдан муҳим воқеалар билан тарих саҳифаларига муҳрланган.
Бийбисара Жартибаева,
Бердақ номидаги ҚДУ 2-курс магистранти
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги