Долзарб масалалар муҳокама қилинди

Халқаро ва маҳаллий грант лойиҳаларида иштирок этиш, ғолиб бўлиш усуллари, шунингдек, IT йўналиши ва сунъий интеллектдан мақсадли фойдаланиш ва ҳаётга татбиқ этиш масалалари бўйича Хўжайли туманида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Рақамли технологиялар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий сектори бошлиғи Т.Баекеев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг маслаҳатчиси А.Досимбетов, тегишли соҳа раҳбарлари ва ёшлар иштирок этди. Учрашувда халқаро ва маҳаллий грант лойиҳаларида иштирок этиш, ғолиб бўлиш ва инвестиция киритиш, шу билан бирга IT йўналиши ва сунъий интеллект ҳақида кўплаб маълумотлар берилди.

Шундан сўнг, туман ҳудудида IT соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириб, рақамли хизматлар сифатини яхшилашга ўз ҳиссасини қўшаётган бир қатор иқтидорли ёшларга миннатдорчилик билдирилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги