Полвонларимиз жамоавий баҳсда 3-ўринни эгаллади
3
Навоий шаҳрида миллий кураш бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан иштирок этган ва 3 кун давом этган мусобақанинг энг сўнгги кунида умумий жамоалар ўртасида беллашув ўтказилди.
Эркаклар ва аёллар беллашувида биринчи ўринни Тошкент шаҳри жамоаси қўлга киритган бўлса, кумуш медаль Бухоро вилоятидан келган полвонларга насиб этди.

Фахрли учинчи ўринни эса Сирдарё вилояти ва республикамиз жамоаси қўлга киритди.
Ғолиб жамоамиз ва уларни тайёрлаган мураббийларни ушбу ютуқ билан самимий табриклаймиз.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси