Марказий Осиё ва Германия ҳамкорлиги ривожланади
24

Берлинда Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтди. Томонлар ўзаро алоқа жадал ўсиш суръатини намоён этаётганини таъкидлаб, “Марказий Осиё – Германия” форматида шерикликни янада ривожлантиришга тайёрликларини тасдиқладилар.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, транспорт ва транзит занжирини мустаҳкамлаш ҳамда қўшма энергетика лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Иштирокчилар барқарор тараққиётни таъминлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, жумладан минтақадаги музликлар эриши муаммосини ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатни мувофиқлаштириш муҳимлигини бир овоздан маъқулладилар.
Ўз навбатидаШтайнмаер ГФР Марказий Осиё мамлакатлари билан кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини тасдиқлади.
С.Раҳимов, ЎзА