Маҳаллалар инфратузилмаси ўрганилди

36

Мамлакатимизда маҳаллаларни ривожлантириш, у ерда яшовчи аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Бу борадаги ишлар ўз самарасини бериб, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича имтиёзли кредитлар ажратилиб, маҳаллалар ободонлаштирилиб, эҳтиёжманд оилаларга тегишли ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.

Олиб борилаётган иш самарадорлиги, маҳаллалардаги инфратузилмасини ўрганиш бўйича тегишли соҳа вакиллари Хўжайли туманида «Маданият» ва «Қирқинчи» МФЙда бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармаси бошлиғи Х.Бекчанов, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Турмановлар Хўжайли туманида маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Янги Ўзбекистоннинг замонавий қиёфаси маҳалладан бошланиши сабабли унинг инфратузилмасини янада яхшилаш, шунингдек, аҳоли фаровонлигига таъсир кўрсатаётган омиллар билан тизимли ишлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

«Маданият» ва «Қирқинчи» МФЙ ларидаги амалга оширилаётган ишлар ҳамда тадбиркорларнинг иш жараёнлари билан яқиндан танишиб, муаммолари тингланди.



Ўрганишлар давомида Президентимизнинг 2025 йил 28 ноябрдаги «Солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш ва фаол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш бўйича маҳалла оқсоқоллари ва еттилигига тегишли вазифалар белгилаб берилди.

                                                          Қорақалпоғистон ахборот агентлиги