Қурилиш соҳасидаги ислоҳотлар самараси

45

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан пресс-тур ташкил этилиб, унда Нукус шаҳридаги бир қатор йирик қурилиш объектлари ва инфратузилма лойиҳалари таништирилди.  

Пресс-тур тўрт йўналиш бўйича ўтказилди. Дастлаб «Наупир» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 285 квартирали 3 кўп қабатли уйларнинг қурилиш ишлари кўздан кечирилиб, жараён ҳақида ОАВ вакилларига атрофлича маълумот берилди.

–   Жамиятимиз томонидан янги қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилаётган ҳар битта объект бўйича алоҳида техник назоратчи ходимлар бириктирилган бўлиб, объектларда ишларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида ва сифатли бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатилган. Кунига 90 қурилишчи-хизматчимиз кунни кун, тунни тун демай меҳнат қилишмоқда. Шунингдек, 10 та техника ишчиларимизнинг меҳнатини енгиллатиш учун шай, – дейди «Fayz magnat» жуўапкершилиги шекленген жәмийетиниң прорабы Батырбай Сейдабуллаев. – Объектларнинг белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилиши таъминлаб борилади. Натижада 150 та оила уй-жойга эга булади. Майдони 47 ҳәм 53 квадрат метрли ихчам квартираларимиз асосан икки хонали бўлиб, улар марказлашган иситиш тизими орқали иситилади.

Кейинги манзил “Кок озек” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган марказлашган иситиш тизими бўлди. Пресс тур жараёнида иситиш тизимининг техник ҳолати, иссиқлик таъминоти даражаси, иссиқ сув билан таъминлаш масалалари ҳамда аҳолига узлуксиз ва сифатли иссиқлик етказиб бериш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.

–  2025 йил ноябрь ойида ишга тушган бу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24-декабрдаги «2025-2027-йилларда Ўзбекистан Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан амалга оширилган. Лойиҳа натижасида Нукус шаҳри «Кок озек» маҳалласи ҳудудидаги 25 кўп квартирали уй-жой ва 2 ижтимоий соҳа объекти замонавий иситиш қозонхонаси ўрнатилиб, марказлашган иситиш тизими билан таъминланди. Объектнинг умумий баҳоси 14 миллиард 852 миллион сўмданан зиёд. Умумий қувватлилиги 12 мВт бўлган қозонхонада 3 қозон ва ер остидан ўтган 3,5 километр узунликдаги иссиқлик тармоғидан иборат. Олар табийий газ ёрдамида иситилади, газ бўлмаганда суйық жанылғы менен ислейтуғын бир қазан арналған, – дейди «Коммунал иссиқлиқ таъминоти» маъсулияти чекланган жамияти бош мухандиси Аймурза Ешмуратов. – Бундай марказлашган иситиш тизими яъни қозонхоналарнинг бугунги кунда тўрттаси Нукус шаҳрида, бештаси Амударё, Элликқалъа, Қанликўл, Кегайли ва Қораўзак туманларида фаолият юритмоқда. Умумий қуввати 48, 3 Гкал/соат бўлган 24 дона қозон ҳамда узунлиги 19,1 километрли иссиқлиқ тармоқлари мавжуд. Тизим ёрдамида 69 та кўп қаватли уй (1 минг 298 та хонадон) ва 29 та улгуржи истеъмолчилар иссиқлик энергияси билан таъминлаб келинмоқда.

Журналистлар объект билан танишиш жараёнида куз-қиш мавсумида аҳоли учун қулай ва барқарор иссиқлик таъминотини таъминлаш бўйича қизиқтирган саволларига мутахассисдан жавоб олишди.

Пресс-тур иштирокчиларининг навбатдаги манзили Нукус шаҳри «Туран» маҳалла фуқаролар йиғинидаги Турон стадиони бўлди. Бу манзилдаги танишув стадионда амалга оширилаётган реконструкция ишлари ва галдаги режаларга қаратилди. Умумий баҳоси 101 миллиард 846 миллион сўм бўлган лойиҳа натижасида Турон стадиони 12 минг томошабинга мўлжалланган, халқаро стандартларга мос, замонавий инфратузилмага эга спорт мажмуасига айлантирилмоқда. Бугунги кунда «Nasaf mega stroy» маъсулияти чекланган жамияти томонидан 59,5 миллиард сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди.

Тадбир иштирокчилари Республика ихтисослаштирилган онкология ва тибий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон филиалида бўлиб, филиал иморатини янгидан қуриш лойиҳаси билан танишди. Бу ерда 45,2 миллиард сумлик қурилиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга келиб, «Тупроққалъа махсус қурилиш» МЧЖ томонидан 27,2 миллиард сўмлик ишлар бажарилган.

Пресс-тур иштирокчилари Нукус шаҳрида амалга оширилаётган бир қатор улкан бунёдкорлик ишлари, аҳолининг ҳаётидан рози бўлиб яшаши учун яратилаётган шароитлар тўғрисида маълумот олишди. Йўналишларда белгиланген объектлар ҳақида етарли тасаввурга эга бўлди.

М.Пирназарова,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.

М.Ҳабибуллаевнинг олган суратлари