Трамп АҚШ миллий хавфсизлиги учун 1,5 триллион доллар ажратмоқчи

23

Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп 2027 йилда мамлакат миллий хавфсизлиги учун 1,5 триллион доллар сарфлашни режалаштираётгани маълум қилинди. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Пит Хегсет Мейн штатидаги кемасозлик заводига ташрифи чоғида таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, ажратиладиган маблағлар мақсадли ва оқилона сарфланади.

Маълумки, ўтган йилнинг 19 декабрь куни Трамп Конгресс тасдиқлаган 2026 молия йили учун Миллий мудофаа ваколатлари тўғрисидаги қонунни имзолаган эди. Унга кўра, 2026 йил учун ҳарбий бюджет 901 миллиард долларни ташкил этган.

Оқ уй баёнотида айтилишича, ушбу бюджет Пентагонга “Куч орқали тинчлик” стратегиясини амалга ошириш, ўлка мудофаасини мустаҳкамлаш ва ҳарбий-саноат базасини ривожлантириш имконини беради.

Ф.Яхшибоева, ЎзА