Ўзбекистон ва Тожикистон: ўзаро муносабатлар мутлақо янги босқичга кўтарилди, сиёсий мулоқот фаоллашди
10
Олий Мажлис Сенатига Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Исматулло Насридин ташриф буюрди.
Сенат Раиси Танзила Норбоева билан учрашувда кейинги йилларда икки давлат ўртасидаги муносабатлар мутлақо янги босқичга кўтарилгани, сиёсий мулоқот фаоллашгани, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар алоқалар изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.

Парламентлараро муносабатларни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш, қўшма ташаббусларни илгари суриш ва халқаро парламент майдонида мулоқотни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.
Бу борада ҳудудлараро муносабатларни янада фаоллаштириш ва парламентлар юқори палаталарининг ҳамкорлиги бўйича комиссияларнинг амалий дастурларида ҳам маҳаллий кенгашлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш лозимлиги қайд этилди.
Н.Абдураимова, ЎзА