Ҳукумат комиссияси иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

16

Қорақалпоғистон Республикасида Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Унда Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов, Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаев ва Вазирлар Кенгаши раиси Ф.Эрманов Ҳукумат комиссияси аъзолари билан биргаликда тадбиркорлар билан уларнинг муаммолари ҳал этилиши юзасидан “Очиқ мулоқат” бўлиб ўтди.

Мулоқатда 200 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этиб, 50 дан ортиғининг ер, имтиёзли кредит, коммуникация тармоқларига уланиш, лицензия ва бошқа масалалар юзасидан муаммолари тингланди.

Шундан, 15 нафар тадбиркорларнинг муаммолари жойида ҳал этилди, 40 га яқин масалалар юзасидан тегишли масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги