Ўзбекистон–Покистон ҳамкорлиги: Тоғ-кон ва геология соҳасида янги истиқболлар

24

Исломобод шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон–Покистон бизнес форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “HRL Group” компанияси раиси Зоҳид Рафиқ билан учрашув ўтказди.

“HRL Group” компаниялар гуруҳи қурилиш, тоғ-кон саноати ва энергетика соҳаларида фаолият юритувчи йирик халқаро корхоналардан бири ҳисобланади.

Учрашув чоғида Ўзбекистон тажрибасини қўллаган ҳолда Покистон ҳудудидаги мис, олтин ва ўта муҳим минераллар конларида қўшма геология-қидирув ишларини олиб бориш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ушбу учрашувлар доирасида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси  “HRL Group” компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказди. Тоғ-кон саноати ва геология вазири маслаҳатчиси Б.Нарматов ва «Uzbek Overseas Geology Company» бош директори Х.Омонов музокаралар якунлари бўйича икки давлат ўртасида геология-қидирув ишларини амалга оширишга қаратилган ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашди.

Ушбу келишув Ўзбекистон ва Покистон ўртасида тоғ-кон ва геология соҳаларидаги стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

ЎзА