Фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Фарҳод Эрманов жисмоний ва юридик шахслар билан ўзининг навбатдаги шахсий қабулини ўтказди. Қабул давомида фуқаролар томонидан бандлик, кадастр, қурилиш соҳаси бўйича ва ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид мурожаатлар билдирилди.
Вазирлар Кенгаши Раиси ҳар бир мурожаатни атрофлича тинглаб, мутасадди ташкилот ва идоралар раҳбарларига қонуний асосда тезкор чоралар кўриш, муаммоларни жойига чиқиб ўрганиш ва белгиланган муддатларда ижобий ҳал этиш бўйича аниқ топшириқлар берди.
Қабул давомида айрим масалалар жойида ҳал этилди, қўшимча ўрганишни талаб этадиган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга назоратга олиш белгиланди. Таъкидланганидек, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш – давлат органлари фаолиятининг устувор йўналишларидан бири бўлиб, ҳар бир мурожаат қонун доирасида кўриб чиқилади.

Ушбу қабул халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни самарали ҳал этишга хизмат қилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги