Улуғ шоир ижоди талабалар нигоҳида

16

Буюк шоир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоийнинг ҳаёт йўли, бизга мерос қолдирган бой адабий асарларининг ёшлар тарбиясида тутган ўрни алоҳида ҳисобланади. Сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон тиббиёт институтида адабий кеча ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбек тили, тиллар ва ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчилари ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Адабий кечада сўзга чиққанлар Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлаб берди. Кеча давомида институтнинг талаба-ёшлари томонидан шоир қаламига тегишли шеърий мисралар, саҳна кўринишлари ва ғазаллари ижро этилиб, йиғилганларга руҳий озуқа бағишлади.

Орадан қанча даврлар ўтса ҳам поэзия майдонининг гултожи бўлиб келаётган шоир асарлари келажак авлод қалбида узоқ йиллар сақланиб, ўзбек адабиётининг қийматини ошириб бориши сўзсиз.

                                                        Қорақалпоғистон ахборот агентлиги