9 феврал – Алишер Навоий таваллуд куни

Бугун, 9 февралда буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби Мир Алишер Навоий ҳазратларининг 585 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Алишер Навоий ўз даврида илм-фан, маърифат ҳомийси эди ва у ҳақида ажойиб фикрларни олға сурган. У ақл, илм инсоннинг энг гўзал ва зарурий фазилатларидан бири, ҳар бир кишининг энг муҳим бурчи илм олишдир, деб ҳисоблади. Навоийнинг фикрича, илм-фанни эгаллаш учун ёшликдан бошлаб астойдил ўқиш-ўрганиш керак:
“Ёшлигингда йиғгил билимни, қаригач сарф қилғил ани”, деган шоирнинг ўзи ҳам жуда ёшлигидан таълим олади, ўқишга берилади.
Буюк мутафаккир қолдирган улкан маънавий мерос асрлар давомида ўзининг аҳамиятини йўқотгани йўқ ва бу келажакда ҳам жамиятнинг ҳар бир соҳасида муҳим қўлланма бўлиб қолади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги