Улуғ инсоннинг ибратли ишлари ёдга олинди

23

Божхона бошқармаси томонидан Нукус шаҳридаги «Мурувват» аёллар интернат уйида 9 февраль – улуғ шоир ва мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбир божхона ходимлари ташаббуси билан ўтказилиб, улар интернат уйида яшаётган ногиронлиги бўлган аёлларнинг ҳолидан хабар олди.

Тадбирда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети филология факультети ўқитувчиси, шоир Миржалол Сативалдиев ҳам иштирок этиб, Алишер Навоий ҳақида қизиқарли маълумотлар айтиб, ёзган шеърларидан ўқиб берди.

Учрашув давомида тарбияланувчилар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Уларнинг кундалик талаблари, муаммолари ва таклифлари диққат билан тингланиб, ҳар бир мурожаатга эътибор қаратилди.

Албатта, бундай эзгу ташаббуслар жамиятда инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва ғамхўрлик туйғуларини мустаҳкамлаб, ижтимоий ҳамжиҳатликни янада оширишга хизмат қилади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги