Саида Мирзиёева Қозоғистон Сенати Раиси билан учрашув ўтказди

17

Кеча, 5 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қозоғистон Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев билан учрашув ўтказди.


Учрашув самимий ва дўстона руҳда бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Томонлар 2025 йил икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда муҳим ва самарали босқич бўлганини таъкидладилар.

Шунингдек, парламентлараро мулоқотларни кенгайтириш, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги амалий ҳамкорлик бундан буён ҳам изчил мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирилди.