Ёлғон хабар тарқатгани учун жавобгарлик: қонун талаблари қандай?

Шимоли-ғарбий ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмда интернет ва ижтимоий тармоқларда миллий армиямиз ҳақида тарқатилаётган ёлғон, исботланмаган ва туҳмат кўринишидаги хабарларнинг олдини олиш ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Қорақалпоғистон бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди судьяси Азамат Шинибеков ҳам иштирок этиб, мутахассисларнинг ижтимоий тармоқлар орқали асоссиз ва ёлғон ахборот тарқатишнинг салбий оқибатлари ва бундай ҳаракатлар учун қонунчиликда белгиланган жавобгарлик ҳақида кенг тарзда сўз юритди. Таъкидланганидек, бугунги кунда ахборот технологиялари жамият ҳаётининг ажралмас қисмига айланган. Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали ахборот тарқатишнинг салбий оқибатлари ва бундай ҳаракатлар учун қонунчиликда белгиланган жавобгарлик ҳақида кенг тарзда сўз юритди. Бугунги кунда ахборот технологиялари жамият ҳаётининг ажралмас қисмига айланган. Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали ахборот олиш имкониятлари кенгайган бир пайтда, афсуски, ёлғон ва асоссиз хабарлар ҳам шиддат билан тарқалмоқда. Бундай ахборотлар нафақат айрим шахсларнинг шаънига, балки ижтимоий барқарорликка ҳам жиддий таҳдид солиши мумкин.
Шу билан бирга, судья Азамат Шинибеков кибержиноятларга қарши курашишда суд органларининг роли алоҳида эканини таъкидлаб, судлар фақат жазо тайинлаш билан чекланиб қолмасдан, аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, киберхавфсизлик соҳасида хабардорликни кучайтиришга ҳам хизмат қилишига эътибор қаратди. Суд амалиётидаги мисоллар асосида ёлғон ахборот тарқатиш орқали шахслар ва ташкилотларга катта маънавий ва моддий зарар етказилаётгани айтилди. Шунинг учун, ҳар бир интернет фойдаланувчиси тарқатаётган ахборотининг ҳаққонийлигига масъулият билан ёндашиши, қонун доирасида ҳаракат қилиши лозимлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, миллий армиямиз ҳақида исботланмаган ва ёлғон маълумотларни тарқатиш давлат ва жамият хавфсизлигига жиддий таҳдид солиши ҳамда ҳарбий барқарорликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис ахборот тарқатишга оид ноқонуний ҳаракатлар Ўзбекистон қонунчилигида жиноят сифатида белгиланган.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан атрофлича жавоб олди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги