Қизлар футболида янги қадам: Нукусда Вазир кубоги мусобақаси

56

Ёшлар ўртасида оммавий футболни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, зарарли иллатлардан асраш, ҳуқуқбузарлик ва бошқа ёт иллатларга қарши курашиш, дўстона муносабатларни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш, уларнинг маҳоратини ошириш ва иқтидорли футболчиларни танлаб олиш мақсадида, Нукус шаҳрида ўқувчи қизлар ўртасида футбол бўйича илк бор ўтказилаётган «Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги»нинг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Кубок мусобақасида пойтахтимиздан жойлашган 37 та умумий ўрта таълим мактабларидан жамоалар иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро беллашди.

Кескин ўтган ўйинлар якунида, биринчи ўринни 40-сонли умумий ўрта таълим мактаби қўлга киритиб, кубок мусобақасининг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Иккинчи ва учинчи ўринларни эса 39-сонли ва 12-сонли умумий ўрта таълим мактаблари жамоалари қўлга киритди.

Мусобақа якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан тайёрланган махсус кубок, медаль ва диплом билан тақдирланди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси