Саудия Туркияга 2 миллиард доллар ажратади

19

Саудия Арабистони Истанбулда қиймати 2 миллиард долларлик йирик қуёш энергетикаси лойиҳасини амалга оширади. Туркия энергетика вазири Алпарслон Байроқдор маълум қилишича, шу ҳақдаги келишув Ар-Риёдда имзоланган.

Дастлабки босқичда Сивас ва Караман вилоятларида 2 000 мегаваттлик станциялар барпо этилади. Кейинги босқичларда қуёш ва шамол электр объектларининг умумий қуввати 5 000 мегаваттга етказилади.

Таъкидланишича, ушбу ташаббус энергетика соҳасидаги муҳим хорижий инвестиция лойиҳалари бўлиб, тўлиқ ташқи молиялаштириш ҳисобидан амалга оширилади. Иқтисодий қўллаб-қувватлашда халқаро молия институтлари ҳам иштирок этади.

Режадаги қуёш станциялари 2,1 миллиондан зиёд хонадоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қоплаш имконини беради. Бу Туркиянинг қайта тикланувчи энергия улушини ошириш ва энергетика мустақиллигини кучайтириш йўлидаги муҳим қадами сифатида баҳоланмоқда.

Мусулмон Зиё, ЎзА