Тўрткўл туманида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди

25

Тўрткўл тумани ҳокимлиги биносида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов раҳбарлигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокими И.Худайбергенов, соҳа мутасаддилари, маҳалла раислари ҳамда ҳудудда инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорлар иштирок этди.

Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан туманда саноат йўналишида кам қувватда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан мулоқот ташкил этилиб, уларнинг лойиҳалари ва фаолияти давомида дуч келаётган муаммолари ва таклифлари тингланди.

Тадбиркорлар мурожаатларини қонуний тартибда тезкор ҳал этиш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш орқали янги иш ўринлари яратиш бўйича режалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги Фармони ижросига алоҳида тўхталиб ўтилди.


Зеро, «Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг иккинчи босқичи жараёнларини пухта ва ҳаққоний ўтказиш юртимиз иқтисодий кўрсаткичларини аниқ белгилаш ҳамда келгуси режаларни тўғри шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли соҳа раҳбарларига вазифалар юклатилди ва ижроси назоратга олинди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги