Техникумлар фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди

Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги томонидан Кенгаш йиғилиши ўтказилди.
Агентликнинг сектор раҳбарлари, ходимлари ҳамда Профессионал таълим ташкилотлари (техникумлар) директорлари иштирок этган Кенгаш йиғилишини Қорақалпоғистон Республикаси Профессионал таълим агентлиги директори А.Аяпов бошқариб борди.
У йиғилишда белгиланган масалаларга алоҳида тўхталди. Хусусан, 2025-2026 ўқув йилининг 1-ярим йили давомида техникумлар фаолиятини самарали ташкил этишда амалга оширилган ишлар, ижро интизоми, Касб-ҳунар таълими ўқув юртларида ўқув жараёни ҳолатларини ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш жараёни, ўқув юртларида хотин-қизларнинг роли, кийиниш маданияти ва одоб-ахлоқ ҳамда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик масалалари бўйича сўзлаб берилди.
Ўтказилган тадбирда яратиб берилаётган имкониятларга қарамай, соҳада ечимини кутаётган бир қатор муаммолар ҳам борлиги алоҳида таъкидланиб, айрим масалалар танқидий нуқтаи назардан муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, Кенгаш йиғилишида иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари ҳам тингланди.
Йиғилишда амалга оширилаётган ишлар ва галдаги вазифалар ижросига қаратилган тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги