Кўчалар ободонлаштирилиб, замонавий шароитлар яратилади

28

Нукус шаҳрида йўл инфратузилмасини янада яхшилаш ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Сабир Камалов кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилиб, ҳудуд куну тун, 24/7 режимида фаолият олиб борадиган кўнгилочар кўчага айлантирилиши режалаштирилмоқда.

Лойиҳа доирасида Сабир Камалов кўчасининг Сайёҳлар кўчасидан – Мустақиллик кўчасигача бўлган 600 метр қисми ва Мустақиллик кўчасининг «Ерназар Алакоз кўчасидан – Сабир Камалов кўчасигача бўлган 430 метр оралиғи янгича кўринишга келтирилади. Шу билан бирга, автомобиль йўллари кенгайтирилади ва эни 15 метрга етказилади. Шунингдек, автомобиль йўлининг икки томонига бетон қопламали ариқлар, пиёдалар учун қулай йўллар қуриш ва тунги ёритиш ускуналарини ўрнатиш режалаштирилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Ислом Сдиков, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Тимур Юсупов, Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи Умрбек Матназаров ва Нукус шаҳри ҳокими Абатбай Данияров ушбу ҳудудга бориб, амалга ошириладиган ишлар билан жойида танишди ва келгусида бажариладиган вазифалар бўйича кўрсатмалар берди.

Бу ишлар якунлангач, ҳудуд замонавий, қулай ва хавфсиз, шунингдек, кўнгилочар муҳитга эга кўчага айланиши кутилмоқда.

                                                                      Қорақалпоғистон ахборот агентлиги