Ёш волейболчилар ғолиблик учун беллашди
16

Нукус шаҳрида волейбол бўйича 19 ёшли қизлар ўртасида Қорақалпоғистон чемпионати бўлиб ўтди.
Чемпионатда республикамизнинг барча шаҳар ва туманларидан жамоалар иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро беллашди.
Қизғин беллашувларга бой бўлган мусобақа якунида, биринчи ўринни Республика ўйин турлари ва енгил атлетика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби жамоаси қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Иккинчи ва учинчи ўринлар Нукус шаҳридаги 1-сонли спорт мактаби ҳамда Қораўзак тумани спорт мактаби тарбияланувчиларига насиб этди.

Мусобақа якунида ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан тайёрланган махсус дипломлар билан тақдирланди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси