Сунъий интеллектнинг замонавий журналистикага таъсири

22

Сунъий интеллект технологияларининг жадал ривожланиши журналистика соҳасида қарама-қарши фикрларни юзага келтирди.

Бир томондан, сунъий интеллект журналистлар ишини енгиллаштириб, тезкорлик ва самарадорликни оширмоқда. Иккинчи томондан эса, бу технология касбнинг келажаги учун хавф туғдираётгани ҳақида хавотирлар бор.

Бугунги кунда сунъий интеллект спорт натижалари, молиявий ҳисоботлар ва статистик маълумотлар асосида автоматик хабарлар яратмоқда. Бу эса, оммавий ахборот воситаларига ахборотни тезкор етказиш ҳамда журналистнинг таҳлилий ва ижодий ишлари учун вақтини тежаш имконини бермоқда.

Шу билан бирга, мутахассислар сунъий интеллект журналистиканинг асосий тамойиллари – ахлоқийлик, танқидий фикрлаш ва ижтимоий масъулиятни тўлиқ таъминлай олмаслигини таъкидламоқда. Сунъий интеллектга ҳаддан ташқари ишониш нотўғри ёки бир томонлама ахборот тарқалишига олиб келиши мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, муаммо сунъий интеллектнинг ўзида эмас, балки ундан журналистлар қандай фойдаланаётганида. Шу боис сунъий интеллект журналистнинг ўрнини босувчи эмас, балки унинг кўмакчиси сифатида қўлланилгандагина журналистика ривожланади. Акс ҳолда, инсон омилининг камайиши соҳанинг ижтимоий аҳамиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Бийбисара Жартибоева,

Бердақ номидаги ҚДУнинг 2-курс магистранти.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги