Қарздорлик ва алимент масалалари диққат марказида

59

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов ва Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ш.Аминовлар раҳбарлигида Президентнинг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони талаблари асосида суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳудудий Кенгаш аъзолари, Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бошқармаси, тегишли вазирлик ҳамда идораларнинг масъул ходимлари, прокуратура ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.

Суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида айрим жиддий муаммолар сақланиб қолаётганлиги, давлат улуши бўлган корхоналар ва маҳаллий ҳокимликлар қарздорлиги, аукционда узоқ муддат сотилмаган мулклар билан боғлиқ мавжуд муаммолар кескин танқид остига олинди.

Шунингдек, алимент ундирувлари ва бошқа муҳим йўналишлардаги ҳужжатлар ижросига, ишсиз алимент тўловчиларнинг бандлиги таъминлаш каби масалаларга хам тўхталиб, масъулларнинг тушунтириш ва изоҳлари эшитилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги