Пленум қарори ижроси билан аҳамиятли

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан хусусий бўлмаган ҳуқуқлар ва бошқа номоддий бойликларни ҳимоя қилишга оид қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қароридан келиб чиқиб, Пленум қарорида:
– шахснинг розилигисиз ёки бундай розилик берилган мақсадлардан ташқари кўрсатилган маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тарқатиш, ошкор қилиш ёки улардан фойдаланиш – ҳуқуқбузарлик деб тан олиниши;
– болалар ва оилавий муносабатлар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилиши – шаън, қадр-қиммат ва бошқа шахсий ҳуқуқларга жиддий зарар етказиш деб баҳоланиши;
– бундай маълумотлар алоҳида ҳимоя қилиниши кераклиги ҳақида тушунчалар берилмоқда.
Шунингдек, ахборотни тарқатган шахсни аниқлаш имкони бўлмаса, яъни ўша ахборот аноним хатлар шаклида тарқатилганида, интернет тармоғида ахборот-коммуникация тизимларида жойлаштирилганида, агар тарқатиш манбасини аниқлаш имкони бўлмаса, шунингдек, ахборот тарқатувчи шахс вафот этган ҳолатларда ҳуқуқи бузилган шахснинг тарқатилган маълумот ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар эканлигини аниқлаш ҳақидаги аризасига асосан, алоҳида иш юритиш тартибида ҳам кўриб чиқилишига йўл қўйилиши тўғрисида тушунтиришлар берилган.
Н.Тоиров, Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг судьяси,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги