Масъулиятли вазифада фаоллик кўрсатди

Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 15 январь санасидан бошлаб юртимизда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларига расман старт берилди.
Миллий статистика қўмитаси томонидан ушбу жараёнда фаоллик кўрсатиб, сўровномани онлайн тарзда тўғри ва тўлиқ тўлдирган фуқаролар ўртасида танлов эълон қилинган эди. Танлов натижасига кўра Хўжайли тумани «Саришунгил» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Феруза Шамуратова ғолиб деб топилди ва замонавий планшет эгаси бўлди.
Хўжайли тумани ҳокимлигида ушбу мукофот Қорақалпоғистон Республикаси статистика бошқармаси бошлиғи Т.Ғаниев ва туман ҳокими Ж.Ермашев иштирокида тантанали равишда топширилди. Шундан сўнг, тегишли соҳа мутасаддилари билан биргаликда барча иштирокчиларга халқимизнинг рўйхатдан ўтишда фаоллигини янада ошириш ва маълумотларни эҳтиёткорлик билан тўлдириш бўйича бир қанча топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги