Маҳалла ҳаётида маҳалла кўчабошиларнинг хизматлари эътироф этилди

36

Маҳаллада аҳилликни сақлаш, ёшлар тарбияси ва тўй-маросимларни исрофгарчиликсиз ўтказишда кўча оқсоқолининг бажарадиган хизмати алоҳида. Шунинг учун ҳам уларнинг фаолиятини такомиллаштиришда сўнгги вақтларда қатор чора-тадбирлар йўлга қўйилмоқда. «Энг намунали кўча оқсоқоли» танловининг ўтказилиши ҳам уларнинг орасидан ишларини фаол олиб бораётган кўча оқсоқолларини белгилаб бермоқда.

Хўжайли туманида Тахиатош тумани ҳокимлигининг мажлислар залида маҳалла ҳаётида фаоллик ва масъулият билан иш олиб бораётган кўча оқсоқоллари билан учрашув кечаси бўлиб ўтди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Ш.Ўтемисов, туман ҳокими Ж.Ермашев, тегишли соҳа мутасаддилари ва маҳалла оқсоқоллари иштирок этди.

Учрашув давомида сўнгги йилларда ҳурматли Президентимизнинг эътибори билан халқимизнинг тинч-тотув ва фаровон турмушда яшаши учун барча қулай шароитлар яратилаётганлиги, айниқса маҳаллалар ҳаётини яхшилаш, халқ билан яқиндан ишлаш ва уларнинг аҳволини яхшилаш бўйича бир қатор ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди. Шунингдек, бундай эзгу ишларда, айниқса, қишлоқ ҳаётида фаоллик ва масъулият билан фаолият олиб бораётган маҳалла оқсоқолларининг хизматлари юқори баҳоланиб, улар ўртасида «Энг намунали кўчабоши» танлови ўтказилди.

Танлов натижасига кўра туман босқичида «Murtazabiy,» «Кулаб,» «Қирқинчи» маҳаллалари фахрли 1,2,3-ўринларни эгаллаб, ҳар бирига беш миллион сўмдан пул мукофотлари топширилди. Бундан ташқари, 25 маҳалла кўча оқсоқоллари фаоллиги учун бир миллион сўмдан пул мукофоти берилди.

                                                                Қорақалпоғистон ахборот агентлиги