Нукусда навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
6

Мажбурий ижро бюроси Қорқалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан фуқароларга қўлайлик яратиш мақсадида, тузилган режа-график асосида ҳудудларда бевосита бошқарма бошлиғининг иштирокида сайёр қабуллар ташкиллаштирилмоқда.
Шундай сайёр қабуллардан бири жорий йилнинг 30-январь куни Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлимида ташкиллаштирилган бўлиб, унда 10 га яқин фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг 2 таси жойида ҳал қилинган бўлса, қолганлари алоҳида назоратга олиниб, қонуний ҳал қилиш бўйича мутасаддидаларга тегишли топшириқлар берилди.

Ҳозирда Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғининг сайёр қабуллари республика бўйича давом эттирилмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги