Ота фарзандлари учун алимент пулларини муддатидан олдин тўлади

25

Фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан жавобгар А.Р.дан унинг собиқ турмуш ўртоғининг фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун у вояга еткунига қадар алимент ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Кегейли туман бўлими иш юритувига келиб тушган бўлиб, бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Ижро ҳаракатлари давомида, жавобгар Мажбурий ижро бюроси Кегейли туман бўлимига келиб, фарзанди 18 ёшга тўлгунга қадар тўлаши лозим бўлган алимент пулларини олдиннан тўлаш истагини билдирди. Шунда бўлим давлат ижроси томонидан жавобгарнинг фарзанди вояга еткунига қадар тўланиши лозим бўлган алимент пуллари ҳисоблаб чиқилган бўлиб, ушбу сумма 18 миллион сўмни ташкил этди.

Жавобгар ҳисоблаб чиқилган алимент пулларини шу ернинг ўзида собиқ турмуш ўртоғига нақлай берди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги