Инсон ўпкасиз яшай оладими?

Янги технологиялар пайдо бўлгунича инсонни ўпкасиз қолдириб бўлмас эди, ҳатто ташқи қурилмаларга уланган бўлса ҳам бу жуда хавфли эди
АҚШнинг Чикаго шаҳридаги Northwestern Medicine клиникаси жарроҳлари имконсиз нарсани амалга оширишди: улар 34 ёшли беморни 48 соат давомида ўпкасиз ҳаётда сақлаб туришди
Беморнинг ўпкаси кучли инфекция туфайли чирий бошлаган ва бу бутун танани заҳарлаётган эди. Янги ўпка ўрнатиш (трансплантация) учун беморнинг ҳолати ўта оғир эди. Жарроҳлар ягона йўлни танлашди:
1. Инфекция манбаи бўлган ўпкаларни олиб ташлаш.
2. Беморни сунъий қон айланиш ва кислород билан тўйинтириш тизимига (ЭКМО) улаш
Қизиғи шундаки, ўпкалар олиб ташлангач, кўкрак қафасидаги бўш жойда юрак сурилиб кетмаслиги учун шифокорлар вақтинчалик косметик кўкрак имплантларидан тиргак сифатида фойдаланишди
Икки кун давомида беморнинг танаси инфекциядан тўлиқ тозаланди ва унга мос донор ўпкаси топилди. Ҳозирда у мустақил нафас олмоқда ва нормал ҳаётга қайтган
Бу воқеа орган кўчириб ўтказишни кутаётган, лекин аҳволи жуда оғир бўлган минглаб инсонлар учун янги умид. Эндиликда «сунъий тизимлар» ёрдамида инсон танасини органсиз ҳам вақтинчалик ҳаётини сақлаб туриш мумкин