Тоқаевнинг матбуот котиби алмашди

Қозоғистон етакчиси Қасим-Жомарт Тоқаев Руслан Желдибайни ўз маслаҳатчиси лавозимидан озод қилди. Шу билан бирга, президентнинг фармойиши билан Айбек Смадияров унинг маслаҳатчиси – давлат раҳбарининг матбуот котиби этиб тайинланди. Бу ҳақда Оқўрда хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Айбек Смадияров 1983 йил Олмаота шаҳрида туғилган, 2004 йилда Аблайхон номидаги Қозоғистон халқаро муносабатлар ва жаҳон тиллари университетини ҳужжатшунос-интернационалист мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У илгари мамлакат ТИВ тизимида ва давлат раҳбари маъмуриятида ишлаган. Қозоғистоннинг Венгрия ва Въетнамдаги элчихоналарида дипломатик хизматни ўтаган. II даражали маслаҳатчи дипломатик мартабасига эга.
А.Смадияров 2025 йил 11 декабрь куни бўлиб ўтган брифингда журналистларга Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигидаги расмий вакил лавозимини тарк этганини айтган эди.
Ў.Алимов, ЎзА