Нукусдаги Чавандозлар мактаби «Euronews» да

25

Нукус шаҳрида жойлашган Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув марказидаги Миллий гвардия Чавандозлар мактаби фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида «Euronews» телеканалининг Ўзбекистондаги вакиллари ташриф буюрди.

Ташриф давомида меҳмонларга Чавандозлар мактабида отлар ва спортшилар учун яратилган замонавий шароитлар, ўқув-машғулот жараёнлари, отларни парваришлаш тизими батафсил намойиш этилди.

Шунингдек, мактаб тарбияланувчилари томонидан от спортининг турли юналишлари бўйича кўргазмали чиқишлар ташкил этилиб, чавандозлик маҳорати намоён қилинди.

Мазкур тадбир Миллий гвардия тизимида от спортини ривожлантириш ёш авлодни ушбу йўналишга кенг жалб этиш ҳамда миллий от спорти анъаналарини халқаро миқёсда тарғиб қилишга хизмат қилиши таъкидланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги