Олий суд: фуқаролик судларида мажбурий тўловларни ундириш ҳақида 1,5 миллиондан зиёд суд буйруғи чиқарилди

32

Судлар томонидан 2025 йилда қанча фуқаролик иши кўриб чиқилди?

Олий суд ахборот хизматидан маълум қилишларича, ўтган йилда судлар томонидан 10,8 триллион сўмдан зиёд мажбурий тўловларни ундириш ҳақида 1,5 миллиондан зиёд суд буйруғи чиқарилган.

649 минг 652 фуқаролик иши кўриб чиқилиб, уларнинг 506 мингдан зиёди бўйича талаблар қаноатлантирилган. 76 минг 138 таси бўйича талабларни қаноатлантириш рад қилинган. 60 минг 373 таси бўйича даъволар кўрмасдан қолдирилган. 7 мингтаси  бўйича иш юритиш тугатилган.

Энг кўп фуқаролик низолари Тошкент шаҳар, Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Андижон вилоятларига тўғри келган.

Фуқаролик ишлардан 206 минг 399  битим, 70 минг 535 таси никоҳдан ажратиш, 26 минг 960 таси уй-жой муносабатлари, 19 минг 914 таси алоҳида тоифадаги ишлар, 12 минг 982 таси ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмани бузиш билан боғлиқ ва бошқа тоифадаги ишларни ташкил қилган.

Никоҳдан ажратишга оид кўрилган ишлар таҳлилига кўра, 37 минг 544 иш бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган. 24 минг 244 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. 6 минг 239 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 2,5 минг даъво бўйича ишни юритиш тугатилган.

3 минг 119 ишга тиклашга доир кўриб тамомланган ишларнинг 1 минг 356 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган. 1 минг 229 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган.  473 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 61 даъво бўйича иш юритиш тугатилган. 6 минг 452 хусусий ажрим чиқарилиб, тегишлилиги бўйича юборилган.

Вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида 12 минг 956 иш кўриб чиқилди.

Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 2 минг 312 қарор бекор қилиниб, 757 суд қарори ўзгартирилди. Кассация тартибида 8 минг 457 иш кўриб чиқилди.

Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 1 минг 668  қарор бекор қилиниб, 708 суд қарори ўзгартирилди. Тафтиш тартибида 5 минг 670 иш кўриб чиқилди. Қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган 482 қарор бекор қилиниб, 161 суд қарори ўзгартирилди.

Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 363 иш кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 171 қарор бекор қилиниб, 53 суд қарори ўзгартирилган.

Н.Абдураимова,  

ЎзА