Қонун олдида ҳамма тенг

27

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 26 декабрь куни тақдим этилган Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида “Коррупция – давлат тараққиётига тўсиқ бўладиган, адолат ва қонун устуворлигини издан чиқарадиган, жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган энг жиддий таҳдид эканлиги, Коррупцияга йўл қўйиш эса ислоҳотларимизга хиёнатдир! деп Президентимиз бу иллатга қарши курашиш бўйича 2026 йилда “фавқулодда ҳолат” эълон қилди.

Барча идораларда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назоратга масъул ўринбосар лавозими жорий этилди. Ҳисоб палатасининг вакили фаолияти йўлга қўйлиши топшириғи берилди.

Ушбу раҳбарлар – тизимдаги нопок шахсларни аниқлаш, шунингдек, бюджет маблағи талон-торож бўлиши ва мансабни суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича таъсирчан назорат ўрнатади ва Президент олдида ҳисобот беришини таъкидлади.

Қонун олдида ҳамма тенг! Хавфсизлик хизмати, ички ишлар, прокуратура, солиқ, божхона, молия, банк, йирик давлат компаниялари, вазирлик ва ҳокимликлар, бир сўз билан айтганда, бирорта идора ва ташкилот назоратдан остида бўлишини таъкидлади.

Олтинчи устувор йўналиш – замонавий давлат бошқаруви ва адолатли суд-ҳуқуқ тизими борасидаги ислоҳотлар давом эттирилади.

Аввало, 2026 йилдан бошлаб Электрон ҳукумат платформаси тубдан янгиланади.

Энди барча давлат идораларининг 1 мингдан зиёд давлат хизматлари, 5 мингдан ортиқ функция ва вазифалари, 240 та маълумот базаси ва ахборот тизими, 100 мингдан зиёд давлат хизматчисининг маҳалла, туман, вилоят, республика даражасидаги ваколатлари Ягона рақамли платформага интеграция қилинади.

Платформага келиб тушган мурожаатлар, уларни ижрочиларга тақсимлаш ва кўриб чиқиш муддатини назорат қилиш сунъий интеллект орқали амалга оширилади.

“Энг муҳими, давлат хизматларини кўрсатишда инсон омилисиз, коррупция ва ортиқча бюрократиядан холи экотизим яратамиз. Давлат хизматларини проактив ва жамланма шаклда кўрсатиш тизимини ривожлантирамиз”, – деди давлатимиз раҳбари.

Фуқароларимиздан божхона қонунчилигига қатъий риоя қилишларини, пора таклиф қилмаслик ҳамда таъмагирлик ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатларига дуч келинганда Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ва Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг 61-224-90-86 ишонч телефонларига мурожаат қилишлари мумкинлигини билдирамиз.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги

«Нукус Аэропорти» чегара божхона пости инспектори Зиляева Я.