Хитойда ўқувчиларнинг уй вазифасини СИ текширмоқда

25

ХХР Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мао Нин Х ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Хитойдаги таълим жараёнларига сунъий интеллект (СИ) технологиялари жорий этилаётгани акс этган видеоролик эълон қилди, деб хабар бермоқда Kazinform.

«Хитой мактабларида таълимни баҳолаш учун сунъий интеллект технологиялари жорий этиляпти. Бу ўқувчиларга аниқ натижаларни тезкор тақдим этиш ва педагогик таркибнинг иш юкламасини оптималлаштириш имконини бермоқда.

Автоматлаштириш жараёни ёзма топшириқларни сканерлашни ва уларни интеллектуал тизим орқали фаол таҳлил қилишни ўз ичига олади. СИ имкониятлари ўқитувчининг бевосита аралашувисиз тез қайта алоқа бериб, қўлёзма масалаларнинг ечимларини аниқ тушунтириш имконини беради.

Видеоролик Х ижтимоий тармоғида ва Хитойнинг Weibo микроблоглар хизматида кенг тарқалди», дейилади хабарда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги