“Ташаббусли бюджет” жараёни қачон бошланади?

17

Жорий йилнинг 1 февралидан“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026-йилги биринчи мавсуми старт олади. Мазкур мавсум лойиҳа жорий этилганидан буён ўтказилаётган ўнинчи — юбилей мавсум ҳисобланади.

Мавсум доирасида жараёнлар бир неча босқичда ташкил этилади.

Хусусан, 1–20 февраль кунлари фуқаролар томонидан лойиҳалар киритилади.

21 февралдан 7 мартгача тақдим этилган лойиҳалар саралаш босқичидан ўтказилади.

8–10 март кунлари тарғибот ишлари олиб борилади,

11–20 март кунлари эса овоз бериш жараёни амалга оширилади.

Шунингдек, 21–31 март кунлари қўшимча ғолиблар эълон қилиниши режалаштирилган.

Маълумот учун, анъанавий овоз бериш босқичи якунларига кўра ғолиб лойиҳалар 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги