Ўзбекистон демографияси: аҳоли, никоҳ ва миграция
6
2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 38 миллион 236,7 минг кишини ташкил этди. Демографик таркибда эркаклар салмоғи бироз устун бўлиб, улар 19 миллион 257,7 минг нафар ёки 50,4 фоизни ташкил қилади. Аёллар сони эса 18 миллион 979 минг нафар бўлиб, умумий аҳолининг 49,6 фоизига тўғри келади.
Аҳолининг ҳудудлар бўйича тақсимотида шаҳар ва қишлоқ ўртасидаги нисбат деярли тенг. Шаҳар жойларда 19 миллион 471,7 минг киши истиқомат қилаётган бўлса, қишлоқ аҳолиси 18 миллион 765 минг нафарни ташкил этмоқда.
Оилавий ҳолат бўйича кўрсаткичларга эътибор қаратилса, 2025 йил давомида мамлакатда 267,1 мингта никоҳ қайд этилган. Шу билан бирга, 46,9 мингта никоҳ бекор қилингани кузатилган.
Ташқи миграция жараёнларида эса рақамлардаги фарқлар жуда катта. Ҳисобот даврида Ўзбекистонга 1 минг 159 киши кўчиб келган бўлса, 10 минг 117 нафар фуқаро мамлакатни тарк этган.
Ҳамроз Баянов,
ЎзА