Энг намунали кўча оқсоқоллари тақдирланди

Тахтакўпир тумани ҳокимлигининг мажлислар залида қишлоқ-ҳудудларнинг кундалик ҳаётида фаоллик ва масъулият билан иш олиб бораётган кўча оқсоқоллари ўртасида ўтказилган «Энг намунали кўча оқсоқоли» танловининг туман босқичи ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Ш.Отемисов, туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Бектурганов, тегишли соҳа мутасаддилари ва маҳалла оқсоқоллари иштирок этди.
Маросимда маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, халқ билан яқин ҳамкорлик қилиш, ижтимоий муаммоларга бефарқ бўлмасдан, уларнинг ечимини топишда кўча оқсоқолларининг беминнат хизматлари алоҳида эътироф этилди.
Тадбирда «Энг намунали кўча оқсоқоли» кўрик-танловининг туман босқичида ғолиб бўлган 3 нафар кўча оқсоқолига 5 миллион сўм, 14 нафар маҳалла оқсоқолига 1 миллион сўм пул мукофоти топширилди.

Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси