Президент Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

57

Бугунги кунда республика бўйлаб маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида Президент Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Беруний туманидаги «Серқуёш» маҳалла фуқаролар йиғинида маҳаллада яшовчи фуқаролар иштирокида ЎзЛиДеПдан Халқ депутатлари Беруний туман Кенгаши депутатлари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир «Сиёсий маърифат майдони» лойиҳаси доирасида «Ўзбекистон – 2030″ стратегияси: сиёсий ислоҳотларнинг асоси» мавзусига йўналтирилди.

Тадбир давомида Президент Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида белгилаб берилган 6 та устувор йўналиш, шунингдек, такомиллаштирилаётган «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг асосий мақсад ва вазифалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Таъкидланганидек, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон қадри, адолат, очиқлик ва масъулият тамойилларига асосланиб, мамлакатнинг барқарор тараққиётини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Шу билан бирга, «Ўзбекистон – 2030» стратегияси лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси асосида ишлаб чиқилгани ва аҳоли таклиф-мулоҳазалари инобатга олингани таъкидланди.

Тадбирда иштирок этган маҳалла фаоллари Президент томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар Янги Ўзбекистонда инсон қадри, адолат ва фаровонликни таъминлашда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

                                                          Қорақалпоғистон ахборот агентлиги