Ёшлар “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасига таклифлар билдирди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг асосий йўналишлари мазмун-моҳиятини ёшлар ўртасида тушунтиришга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини такомиллаштириш, бунда барқарор иқтисодий ўсиш, янгича таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил этиш, бандликни таъминлаш, қулай экологик шароитларни яратиш масалалари бўйича маълумот берилди.
Шу билан бирга, тадбир иштирокчилари технология ва саноатнинг жадал ривожланиши, “яшил иқтисодиёт”га ўтиш, рақамли трансформация, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик соҳаларининг долзарблиги юзасидан ўзаро фикр алмашишди.
Тадбирда ёшлар томонидан билдирилган бир қатор таклифлар шу ернинг ўзида uzbekistan2030.uz платформасига киритилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги