Қишнинг оппоқ эртаги

19

Бугун эрта тонгдан ер юзини қоплаган оппоқ қор барчага кўтаринки кайфият бағишлаб, қиш мавсумига яраша табиатга гўзал кўрк қўшди.

Табиат оппоқ қорга бурканиб, ҳаво тозарди, дарахтлар айниқса арчалар «кўксига» қўнган оппоқ либосдан жуда чиройли бўлиб кетди. Бу табиатнинг гўзал манзараси кимнинг бўлмасин кўнглини қувончга тўлдириб, болалар қор уришиб ўйнаса, янги технологияни қўлларига кўтариб юрган замондошларимиз ўша қўл телефонларига суратга тушиб бугунги кун, эртанги тарих учун муҳрлаб қўймоқда.

Тоза ҳаво. Чуқур нафас олиб, ўпкангни беминнат тўлдириб нафас оладиган табиатнинг бу инъоми қорнинг «қудрати» билан барчамизга кўпдан кутган тоза ҳавони берди. Тозаланиб, янгиланиб, қолган табиатнинг бу қудрати эрта тонгда кимдир ишга, кимдир ўқишга кетаётган замондошларимизнинг оппоқ қор бетига тушган дастлабки қадамлари билан «гарс-гурс» этиб чиққан овозлари жонга жуда ёқимли эшитилади.

Айтганча, «мен манзилимга қандай етиб бораман. Бугун йўл машиналари борми ўзи?,» – деб хавотирланганларнинг бу ўйга бориши ўринсиз бўлиб, кечагина республика раҳбарининг топшириғи билан йўлга қўйилган электробуслар ва кундалик юриб турган маршрутларнинг бугун ҳам узлуксиз хизмат кўрсатаётгани бизнинг узоғимизни яқин қилмоқда. Йўл бошқармаси ва ободонлаштириш ходимларига миннатдорчилигимиз чексиз. Транспортларнинг манзилларига яхши етиб бориши учун халқимиз учун эрта тонгдан ўз хизмат вазифаларига киришиб йўлларни қордан тозалаб совуқни ҳам, қорни ҳам писанд қилмай меҳнат қилаётганлиги учун қанчалар миннатдор бўлсак арзийди.

Шу ўринда биринчи қалин қордан илҳомланиб ёзган шоира Гулнора Нурлепесованинг «Қор ёғяпти…» шеъри кўнгилларга янада кўтаринки кайфият бағишлаб, табиатга меҳрингизни оширади.

Дарахтлар оқ қорлар ёпиниб,

Оппоқ тиниқ сирға тақиниб.

Оппоқ қорни соғиниб,

Юрагимга қор ёғяпти.

 

Оппоқ бўлиб оқарган тонглар,

Оппоқ момиқ янглиғ оқ қорлар.

Оппоқ кўнглим оқ қорга қадр,

Тилагимга қор ёғяпти.

 

Оппоқ қорга тўйсин ерлар,

Оппоқ қордан кўкаргай эллар.

Сувга тўлсин дарёлар,кўллар,

Тинмай оқ қор ёғяпти!

 

Қутлуғ бўлсин хайрли кунинг,

Қорли тоза ҳаволи кунинг.

Насибали бўлгай тўркининг,

Ҳақ кўнглимга нур ёғяпти.

 

Эламасанг қишки салқинни,

Манзаралар қандай жозибали!

Қувонтириб бутун халқимни,

Нукусимда қор ёғяпти.

 

Қандай яхши бу ҳол, биродар,

Ер тўйиниб қордан нур олар.

Қор соғинган халқим қувонар,

Эл ризқи қор ёғяпти.

 

Ҳа, қор ёғяпти. Оппоқ қор. Қор билан қўшилиб кўкдан деҳқон-фермер ва чорвадорларимиз учун табиатнинг ризқ-насибаси, халқимизнинг мўл-кўлчиликдан умидлари, тоза ҳаво манбаи, гўзаллик манзараси ёғилмоқда.

-Ота, ташқарига чиқаман. Қор ўйнайман. Мени чана билан ҳайдайсан-а,-деган кичкинанинг ширин сўзидан илҳомланиб кетган отаси ҳовлининг бошига улоқтириб қўйган бояги чанаси билан ош-овқат излаб, «ҳа кампир, ана болани уйғотсанг-чи. Бояги чанани тополмай тарман. Менга излаб юборсин. «Осой-масой қаерда?» деб қўшнининг уй томонидан чиқаётган овозлар илиқ батареянинг тубида мудраб ўтирган кекса-қарияларни ҳам илҳомлантириб юборган қор бўрони бу дейман.

Тинчлик, фаровонлик, аҳилликда яшаётган халқимизнинг бугунги кунига ярашган қор бўлсин. Оппоқ орзулар билан гўзал кўринишга бурканган, оппоқ келинчак либосидаги маликалар каби беғубор табиат инъоми. Сени илиқ кўнгиллар билан кутиб олдик оппоқ қор. Табиатнинг гўзал манзараси. Ер кўксига хуш келибсан, оппоқ қор.

Гулнора Турдишова, Қорақалпоғистон ахборот агентлиги