Спорт орқали ҳамжиҳатлик ва тараққиёт сари

34

Муносабат

Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеяси айнан пойтахтимизда ўтказилгани шубҳасиз улкан  тарихий воқеа бўлди.  Унда Президентимиз Янги Ўзбекистон барча давлатлар билан спорт соҳасида кўп қиррали ва узоқ муддатли ҳамкорлик учун очиқлигини, спорт дипламатиясини ривожлантириш ҳамда қўшма ташаббусларни илгари суришга тайёрлигини таъкидлади.

Бугун Ўзбекистонда спорт аниқ мақсадга йуналтирилган ва самара бераётган яхлит тизимга айланди. Сўнгги йилларда спорт соҳасини ривожлантириш масалалари  шахсан мамлакатимиз Президентининг эътибор марказида. Айниқса, давлатимиз раҳбари томонидан сўнгги йилларда Ўзбекистонда спорт соҳасида амалга оширилган кенг кўламли ишлар, замонавий спорт инфратузилмасининг барпо этилиши, олимпия ва паралимпия ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ташаббуслар халқаро ҳамжамиятга аниқ мисоллар орқали етказиб берилди.

Бу Ўзбекистоннинг спорт соҳасида ишончли ҳамкор сифатидаги нуфузи тобора ошиб бораётганини кўрсатади. Замонавий инфратузилмани яратиш, оммавийликдан профессионал спорт сари бўлган тайёргарликнинг вертикал тизимини шакллантириш халқаро стандартларни жорий этиш, ёшлар ва пара спортни қўллаб-қувватлаш буларнинг барчаси аниқ ва амалий натижаларни бермоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда 15 миллиондан ортиқ  аҳоли оммавий спорт билан қамраб олинган. Жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланувчилар сони эса қариийб бир  ярим баробарга ошди. Мазкур рақамлар шунчаки ҳисобот учун эмас, балки келажакдаги ғалабаларнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб, амалий ишларимизнинг натижасини кўрсатмоқда. Айниқса ўтган  2025 йил ютуқларга  бой бўлди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бутун жаҳон универсиадасида 13 чи ўринни эгаллади. Бахраинда ўтган ёшлар Осиё ўйинлари ва Саудия Арабстонидаги Ислом Бирдамлиги ўйинларида 2чи  ўринни қўлга киритди. Бирлашган Араб Амирликлари мезбонлик қилган ўсмирлар ўртасидаги Пара Осиё ўйинларида эса  Ўзбекистон делегацияси 1 чи ўринни эгаллади. Футбол бўйича миллий терма жамоамиз мамлакат тарихида илк бор жаҳон чемпионати йулланмасини қўлга киритди. Соҳадаги бу каби амалий ишларнинг ҳаққоний баҳоси халқаро спорт ҳамжамиятининг ишончидир.

Жорий йилнинг 24-27 январ кунлари Осиё қитъасининг турли бурчакларидан 45 та давлатдан минглаб спорт соҳаси мутахассислари  Ўзбекистонга ташриф буюрди. 45 та байроқ 45 та давлатнинг Олимпия қўмиталари айнан шу ерда иштирок этаяпти. Биз кейинги йиллари мамлакатимизда бу форматдаги учрашувларни жуда кўп бора кўраяпмиз. Масалан биргина 2025 йилнинг ўзида Ўзбекистон 50 дан ортиқ мана шундай катта ва кичик тадбирларда мезбонлик қилди.  Янги 2026  йилни яна  мана шундай катта тадбир билан бошлаяпмиз. Маълумот ўрнида ушбу халқаро тадбирга  Тошкент мезбонлиги қарори  2025 йили Кувайтта қабул қилинган эди.  Мезбон мамлакат учун бу шунчаки нуфузли тадбир эмас, балки ташкилий салоҳиятни намойиш этиш,  халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш,  инвестицияларни жалб қилиш ва минтақавий спорт сиёсатининг маркази сифатида ўзини кўрсатиш имконияти бўлиб  амалда ўз тасдиғини топди.

Бугунги кунда Ўзбекистон ички ва ташқи сиёсатда ҳам жадал ўзгаришларни  амалга оширмоқда. Мамлакатимиз спорт соҳасида янгидан янги таклиф ва ташаббусларни киритишга тайёр эканлигини  кўрсатияпти. Бир неча кун давомида Тошкент Осиё спорти дипламатиясининг марказига айланади. Кун тартибида Осиё Олимпия Кенгаши раҳбарларини сайлаш,  қитъа спортининг келажагига оид қарорлар, йирик мусобоқаларни ўтказиш масалалари,  спорт бошқарувида шоффофлик ва ислоҳотлар,  ёшлар ва аёллар спортини ривожлантириш,  рақамлаштириш ва замонавий  бошқарув усулларини жорий этиш,  рақамли трансформация,  ёшларга устувор эътибор ва шу билан бирга параллел равишда  глобал миқиёсдаги учрашувлар ўрин олган. Осиё Олимпия Кенгаши 45 та Миллий Олимпия қўмитасини бирлаштирган қитъадаги энг йирик спорт ташкилотидир.  Унинг Бош Ассамблеяси эса   Кенгашнинг энг  юқори қарор қабул қилувчи органи бўлиб,  бу ерда нафақат ташкилий масалалар,  балки Осиё спортининг сиёсий иқтисодий ва институционал ривожи муҳокама қилинади.
Давлатимиз раҳбари  нутқида илгари сурилган муҳим ташаббуслардан яна бири — Осиё давлатлари ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масаласидир. Бу таклифлар қитъада соғлом рақобат, профессионал спорт ва ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Депутат сифатида  шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ушбу нутқи спорт соҳасини давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб бергани билан ҳам аҳамиятлидир. Спортга киритилаётган инвестициялар, қонунчилик асосларининг такомиллаштирилиши ва халқаро ҳамкорликка очиқлик — буларнинг барчаси мамлакатимиз ёшларининг жисмонан соғлом, маънан баркамол бўлиб вояга етишига хизмат қилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясидаги ушбу нутқ Ўзбекистоннинг очиқ, тинчликпарвар ва ҳамкорликка тайёр давлат эканини яна бир бор намоён этди. Спорт орқали халқларни бирлаштириш, ёшларга ишонч бағишлаш ва келажакка умид уйғотиш ғояси давлатимиз сиёсатида устувор йуналиши эканини  ушбу чиқиш янада равшан кўрсатди.

 

Гулжан  Халмуратова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,  O’zLiDeP фракцияси аъзоси.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги