Ёшлар билан очиқ мулоқот — келажак тараққиёти гарови

Сўнгги йилларда мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида ёшларга қаратилаётган эътибор давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланиб, шу асосда уларнинг ўз қобилиятини рўёбга чиқариши, чуқур билим олиши, илғор фикрли ва она Ватанимизга садоқат билан хизмат қиладиган фидойи инсонлар бўлиб камол топишига барча имкониятлар яратилмоқда. Бу борада жойларда раҳбар ва ёшлар учрашувлари ташкил этилиб, уларнинг хоҳиш-истакларини эшитиш ишлари тизимли йўлга қўйилган.
Шундай учрашувлардан бири Нукус шаҳридаги «Оқ қўш» мажмуасида ўтказилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Азиз Ташпулатовнинг қорақалпоғистонлик ёшлар билан учрашуви ўтказилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистонга шу жумладан, қорақалпоғистонлик ёшларга бўлган алоҳида эътибори ҳақида кенг тарзда таъкидлаб ўтди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда ёшлар ўзларининг мамлакатимиз равнақи йўлида хизмат қиладиган бир қатор янги ғоя ва ташаббусларини билдирди. Тадбирда билдирилган барча фикрлар инобатга олиниб, қайд этилган муаммоларга жойида ечим топиш чоралари кўрилди ва ёшларнинг барча эзгу ташаббуслари қўллаб-қувватланиши алоҳида таъкидланди.

Ўтказилган учрашув давомида юртимизда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасида фаоллик кўрсатаётган бир қатор ёшлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги