Пойтахтимизда электробуслар хизмат кўрсата бошлади

3

Яқинда Нукус шаҳрида жамоат транспорти хизматини ривожлантириш мақсадида «Sapsan Trans Нукус» корхонаси томонидан Хитой давлатидан 24 млрд. сўмлик маблағ ҳисобидан 12 электробус олиб келинган эди.

Бугун 23 январь куни соат 08:00 дан бошлаб Нукус шаҳрида эксперимент тариқасида йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлади. Хусусан, 1А-сонли электробус «Темир йўл вокзали-Нукус шимоли-ғарбий автовокзал,» 10А-сонли электробус «Қизкеткен аҳоли пункти-Саманбай аҳоли пункти» (Досназаров кўчаси орқали) ва 24А-сонли электробус «Нукус шимоли-ғарбий автовокзал-Ҳарбий прокуратура» йўналишлари бўйича ҳаракат қилиб, халқимизнинг олқишига сазовор бўлмоқда.

– Бу электробуслар вақтинча қўйилган йўналишлар бўлиб, ҳозирги вақтда об-ҳавонинг кескин совуши муносабати билан йўловчиларни ўз манзилларига тез етказиш мақсадида, ҳозирча ҳар йўналишга 4 та электробус йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги матбуот котиби Захийда Қалжанова. – Келгусида ҳам пойтахтимизда шундай замонавий электробусларни кўпайтириб, халқимизнинг транспорт хизматига бўлган талабини қондириш мақсадида, вазирлигимиз томонидан хорижий компаниялар билан музокаралар олиб борилиб, бу борада ишлар олиб борилаверади.

Албатта, қилинаётган бундай эзгу ишлар халқимизнинг мушкулини енгиллаштириш билан бирга, кўчаларда автотранспортларнинг тирбандлигини камайтиришга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади деб ўйлаймиз.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси