Олтин, кумуш ва бронза: аёллар боксида янги ютуқлар

20

Тошкент шаҳрида Олимпия шаҳарчасида бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан энг кучли боксчилар ўз вазн тоифалари бўйича баҳсларга киришди ва чемпионатнинг адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан Венгрия, Марокаш, Мексика, Иордания, Мўғулистон, Коста-Рика, Гватемала, Зимбабве мамлакатидан ҳакамлар иштирок этиб, ярим финал ва финал жангларини бошқариб борди.

Ўта қизиқарли ва кескин ўтган чемпионатда республикамиз қизлари ҳам иштирок этиб, бир неча совринли ўринларни эгаллашга муваффақ бўлди. Хусусан, 75 кг вазнда баҳсларга киришган Айсанем Сарўарова барча рақибларини енгиб чиқиб, Ўзбекистон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди.

57 кг вазнда рингга чиққан Рахима Бекниязова эса финалга қадар етиб келди ва очколар ҳисобида фарғоналик Хуморабону Мамажоновага ютқазиб қўйди. 80 кгда иштирок этган Айнура Бегжанова эса бронза медалига сазовор бўлди.

– Ўзбекистон чемпионатига 6 вазн тоифаси бўйича 7 нафар қиз олиб борган эдик, – дейди Айсанем Сарўарованинг устози Батир Баўатдинов. – Шундан 3 нафар боксчимиз фахрли ўринларни эгаллади ва терма жамоа таркибига қабул қилинди.

Афсуски, республикамизнинг эркаклар жамоаси аъзоларига бу мусобақада ғолиблик насиб этмади.

Ғолиб боксчиларимизни мусобақага мураббийлардан Ботир Бауатдинов ва Рахат Отениязовлар тайёрлади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси