Божхона: адолатга эришиш ўз қўлимизда

12

«Нукус» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан ташқи савдо юкларини божхона расмийлаштирувидан ўтказаётган тадбиркорлик субъектлари билан коррупцияга қарши курашиш борасида навбатдаги мулоқот ўтказилди.

Таъкидланганидек, хизмат лавозимидан шахсий манфаати учун фойдаланиш коррупциянинг классик кўринишидир. Давлат хизматларидан тортиб, тадбиркорликкача бўлган турли соҳаларда порахўрликнинг кенг тарқалгани, давлат харидлари, ресурслар тақсимоти ва қарорлар қабул қилишда шаффофликнинг етарли эмаслиги коррупция учун замин яратади.

«Инсон омили»ни минималлаштириш учун рақамли воситаларни жорий этиш давом эттирилмоқда. Хусусан, ҳар йили коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги бўйича рейтинг эълон қилинади. Фуқароларнинг электрон мурожаатлари Murojaat.gov.uz ва Eanticor.uz порталлари орқали келади. Бу фуқароларга коррупция ҳақида хабар бериш ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш жараёнини кузатиш имконини беради.

Коррупцияга қарши курашиш нафақат қонунчилик ва институтларни такомиллаштиришни, балки ижтимоий онгни ўзгартириш, ошкораликни ошириш ва қонун устуворлигини мустаҳкамлашни талаб этадиган кенг кўламли вазифадир.

Суҳбатларда фуқароларнинг божхона қонунчилигига қатъий риоя қилиши, пора таклиф этмаслиги, божхона ходимларининг тамагирлиги ёки мансаб ваколатидан фойдаланмоқчи бўлгани каби ҳолатларга дуч келганда Божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ва Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармасининг (61) 224-90-86 ишонч телефонларига мурожаат қилиш мумкинлиги эслатилди.

А.Жийемуратов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги