Ҳужжатсиз автомашинани бошқариш қимматга тушди

11

Қоидабузар М.А. танишига тегишли «LACETTI» русумли автомашинасини Нукус шаҳри «Каттагар ёғаси» кўчасида бошқариб кетаётиб, бурилиш қоидаларига амал қилмасдан «COBALT» русумли автомашинага йўл бермасдан тўқнашиб, автоҳалокат юз берганлиги оқибатида ушбу автомашиналарга жами 71,6 миллион сўм моддий зарар етказади.

Етказилган зарарларни ундириш тўғрисида Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди томонидан 2025 йил 14 октябрь куни қарор қабул қилинди.

Ушбу суд қарорига асосан Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатларига киришилди.

Хусусан, қарздорга 15 кунлик муддат ичида суд қарори ижроси таъминланиши лозимлиги, акс ҳолда қарздорликка қўшимча ижро йиғими қўлланилиши, шунингдек, маъмурий жаримага тортилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Натижада, жабрланувчилар Бюронинг Нукус шаҳар бўлимига келиб, етказилган 71 миллион сўмдан ортиқ моддий зарарни тўлиқ олганликлари ҳақида маълум қилган.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги